Бисмиллахир Рохманир Рохийм
Аллох субханаху ва таъалога хамду-санолар, Пайғамбар алайхис саломга дуруду-саловатлар бўлсин.
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху...
Хурматли биродарлар, Хаммангизга маълум-ки мана, сахифамиз орқали Абдуллох Домланинг аудио дасрлик маърузаларини Аллох қодир қилганича тақдим этиб келяпмиз. Аллохнинг мадади ила сизларга уч янги мавзу "Нихоя қиссаси" яъни қабр, қиёмат аломатлари ва охиратга таъаллуқли илм ва "Сийрат ун-набий" яъни пайғамбар алайхис саломнинг сийратлари ва халифа "Усмон" розияллоху анхунинг хаёти хақидаги дарсликларни хавола этамиз.
Мархамат кўчириб олинг ва қолаверса ахли-оилангиз, дўсту-биродарингизга хам эшиттиринг. Аллох субханаху ва таъало ўзи хақ йўлдан адаштириб қўймасин.
Мархамат кўчириб олинг ва қолаверса ахли-оилангиз, дўсту-биродарингизга хам эшиттиринг. Аллох субханаху ва таъало ўзи хақ йўлдан адаштириб қўймасин.
«16. Бас, кучларингиз етганича Оллоҳдан тақво қилинглар, (ўзларингизга қилинаётган панд-насиҳатга) қулоқ тутинглар ва итоат этинглар ҳамда инфоқ-эҳсон қилинглар, (мана шу) ўзларингиз учун яхшироқ бўлур. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сажана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчидирлар. » (Тағобун: 16)
Салафлар хикмати
Абдуллоҳ ибн Зубайр деди:Тақво аҳлининг аломатлари борки, улар шу билан таниладилар ва ўзларини шу билан танийдилар:Ким балога сабр қилса, қазога рози бўлса, неъматларга шукр қилса ва Қуръон ҳукмига бўйсинса (ўша киши тақво аҳлидандир).
Ҳорис ал-Муҳосибий деди:Тоатнинг асли парҳез, парҳезнинг асли тақво, тақвонинг асли нафсни сарҳисоб қилиш, нафсни сарҳисоб қилишнинг асли қўрқув ва умид, қўрқув ва умиднинг асли ваъда ва ваъидни билмоқдир.
Дарслик маърузаларни тижорат мақсадида сотиб ундан даромад қилишга рухсат берилмайди..!